-
Нет Отзывов
-
В избранные
“Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–260-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.
✅ 2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта сентябрь–ноябрь ойларида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади.
⏳ Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари юқори савияда ўтказилади.
🏛 Халқаро замонавий санъат биенналесига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади.
❇️ Биеннале ўтказиладиган 14 та маданий мерос объекти кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантирилади.
📙 Дунёга таниқли ижодкор, мутахассис ва ошпазлар иштирокида кенг жамоатчилик учун 10 ҳафталик илмий-маърифий, маданий-кўнгилочар, сайёҳлик ва гастрономик дастурлар ташкил этилади.
🖼 30 нафардан ортиқ халқаро эксперт, куратор ва санъатшунослар иштирокида халқаро академик симпозиум ўтказилади.
t.me/huquqiyaxborot