Не задано
Весь мир
Назад
Наманганда Сирдарё қирғоқларида янги экотуризм масканлари барпо этилади
Краткое описание

Наманган вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш йўналишида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чуст туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин ҳамда Сирдарё дарёлари ва сойларнинг қарийб 40 километр узунликдаги (272,1 гектар) қисмида 650 та туристик хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши режалаштирилган. Бу эса йилига камида 300 минг сайёҳни жалб қилиш имкониятини яратади.

Жорий йилнинг 7 июль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда вилоят сув фонди қирғоқ ер майдонларида “Экотуризм ва дам олиш масканлари”ни ташкил этишга расман рухсат берилган.

Шу муносабат билан, 1 август куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуритдинов Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларида экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўрганиш ишларини олиб борди ҳамда тадбиркор ташаббускорлар билан учрашди.

Илк манзил Ахсикент ҳудудидаги “Шаҳанд сардори” дам олиш маскани бўлиб, бу ерда дарё қирғоқларида туризм инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.

Шундан сўнг,  Тўрақўрғон тумани Обод маҳалласида 5 гектар ер майдонини туризм зонасига айлантириш юзасидан тақдимот билан танишилди. Шу билан бирга, мазкур майдонларни аукцион савдоларига чиқариш жараёнларини тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Таъкидлаш жоизки, Тўрақўрғон туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсининг узунлиги 24 км бўлиб, унинг 3,5 км қисмидаги 35 гектар ер майдонида туризмни ривожлантириш кўзда тутилган.

Кейинги манзил Мингбулоқ тумани Мустақиллик маҳалласи бўлиб, бу ерда 4 км узунликдаги майдонда экотуризм масканларини ташкил этиш режалаштирилган.  Мазкур ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашилиб, уларнинг лойиҳа таклифларини кўриб чиқилди.

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Imomov Hotel Gostinitsa
Был в сети: 05.08 23:13
Все мероприятие автора
Imomov Hotel Gostinitsa
  • Электронная почта: info@turizm.uz
  • Номер телефона: +998-93-343-0222
  • Адрес: Imomov Hotel Gostinitsa
  • Ответственное лицо: Imomov Hotel Gostinitsa
  • Страна: Uzbekistan
  • Похожие мероприятие