-
Нет Отзывов
-
В избранные
Бир неча босқичдан иборат семинар-тренинг дарслари Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан ташкил этилган лойиҳа доирасида «Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази» томонидан ташкил этилди.
Семинар-тренингларда Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим тизимида таҳсил олаётган талаба-ёшлар томонидан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ўз “Start-Up” лойиҳаларига эга бўлганлар қатнашди.
Унда:
Амонов Улуғбек
Хайруллаева Нилуфар
Хайдарова Диляра
Джураева Иқлима
Усмонова Маҳзуналар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.
Тақдимотда вилоятда бир неча йиллардан буён фаолият юритаётган туризм соҳа вакиллари (меҳмонхоналар, туроператорлар, ресторанлар ва бошқа) тижорат банклари, шунингдек, туризм қишлоқ ва маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Энг яхши стартап лойиҳалари эгалари сертификат ва совғалар билан тақдирланишди.