Назад
Бойсун – сайёҳлик маконига айланмоқда
Краткое описание

Хушманзара тоғлар қўйнидаги Бойсун тумани гўзал табиат манзаралари, зилол, шифобахш сувлари, болдек ширин табиий мевалари билан дунёга танилган.

Узоқ ўтмишга бориб тақаладиган археологик ёдгорликлари, номоддий маданий мероси, бой тарихи билан етти иқлимга овоза бўлган. 

Сержило гўшага келган сайёҳлар палеолит даврига оид инсоният бешиги – Тешиктош камари, Амир Темур, Мачай ғорлари, олтмиш беш миллион йиллик динозаврлар излари, ўз замонида муҳим истеҳком, стратегик иншоот вазифасини бажарган Узундара, Қўрғонзал, Туманқўрғон сингари археологик ёдгорликлари, минг йиллик тарихга эга Сайроб чинорлари, Хўжамайхона зиёратгоҳи билан яқиндан танишишни истайди. Омонхона, Сайроб шифобахш сувларидан, гўзал табиат манзараларидан бахраманд бўлишга ошиқади. Кейинги йилларда сайёҳлар Хўжақўчқор ота аномалик зонаси, Хўжағурғур ота ғори, Тангисар каньони билан ҳам жуда қизиқмоқда.

–Инсониятнинг энг қадимги манзилгоҳларидан бири бўлган Бойсун сайёҳлик салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзилларга эга ҳудуд,–дейди Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев. – Бу ерларда замонавий меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари, дельтоплан майдончалари барпо этиш, тоғ спорти, дор йўллари сингари туристик масканлар ташкил этиш ҳудудга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этишга хизмат қилади. Масалан, Бойсун тоғ даралари қўйнида Американинг Аризона каньонларидан фарқ қилмайдиган Тангисар каньони табиат зонаси бор. 

Бу ҳудуд ўрта асрларда муҳим стратегик жой бўлиб, савдо карвонлари ва қўшинлари учун транзит вазифасини бажарган. Бухоро, Самарқанд ва Чошдан Бақтрия ва Ҳиндистонга, Ҳиндистон ва Бақтриядан Марказий Осиё шаҳарларига юк ташишнинг энг қисқа йўли саналган. Эндиликда бу жой нафақат ана шу тарихи балки, жаҳондаги ноёб қизил тоғ дараси билан ҳам кўпчиликда қизиқиш ўйғотмоқда. Мазкур туристик маскан келгусида йирик сайёҳлик ҳудудга айлантирилиб, бу ерда ҳаво шарлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Дунёнинг турли давлатларидан келаётган туристларнинг серфайз гўша ҳақидаги самимий дил сўзлари ҳам осмонўпар тоғлар қучоғида ястаниб ётган Бойсуннинг сайёҳлик маконига айланаётганига яққол далилдир.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Питомник 20 горных козлов северцева
Был в сети: 28.04 20:21
Все мероприятие автора
Фориш тумани Хаёт қишлоғи
  • Электронная почта:
  • Номер телефона:
  • Адрес: Xorazm, Xiva
  • Ответственное лицо: Северцев – питомник
  • Страна: Uzbekistan
  • Похожие мероприятие