-
Нет Отзывов
-
В избранные
Туризмнинг янги турларини жорий этишга, шу жумладан, объектлар рўйхатини шакллантириш, уларга кириш-чиқиш тартибини ишлаб чиқиш, уларда пулли ва бепул кўрсатиладиган хизматларни белгилаш, тушаётган маблағлардан самарали фойдаланишга қуйидагилар:
саноат туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги;
геология туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
илмий туризм бўйича-Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси;
ҳарбий туризм бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
давлат-бошқарув туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланди.