-
Нет Отзывов
-
В избранные
Чодак марказидан 35-40 километр йўл босиб, 1,5-2 соат чамаси вақт сарфлаб, Чотқол тоғ тизмалари бағрида ястанган кўлга етиб борасиз. Кўлнинг ғаройиб жойлашуви ва бетакрор таровати чарчоғингизни чиқариб юборса ажаб эмас. «Геологларнинг хулосасига кўра, бир замонлар икки тоғ оралиғидаги жилғага тоғнинг ён қисми ўпирилиб тушиб, сув йўлини тўсиб қўйиб, кўл ҳосил бўлган. Бунга ҳам камида 2 минг йил бўлган дейишади. Май ойи бошларида сув сатҳи баланд бўлади ва ажойиб кўриниш ҳосил қилади. Кўл баҳорда 15 гектаргача майдонни эгаллайди, ёзда 8-10 гектаргача пасаяди, кузга бориб эса 5-6 гектарга тушиб қолади. Кўл қишки қор ва баҳорги сувлар билан тўйинади. Кўл суви кейинчалик унинг тубига сингиб, уч-тўрт километр қуйида булоқ бўлиб чиқиб кетади». сайёҳлар май ойидан келишни бошлайди ва мавсум то сентябргача давом этади. Йўлкира жон бошига 100-120 минг сўмга тўғри келади. Мавсум пайтлари бу ерга кунига 40-50 нафар сайёҳ келади ва кундалик ташвишлардан бироз тин олиб, гўзал манзараларни кузатади.
