Назад
Саёҳат манзиллари: Тўда-тоғлар қўйнидаги фусункор қишлоқ
Краткое описание

Сурхондарё вилоятидаги Бойсун тумани осмонўпар тоғлари, гўзал табиат манзаралари, турли ифорлар ҳиди инсонга хуш кайфият улашадиган тоза ҳавоси билан дунё аҳлини мафтун этиб келади.

Фусункор тоғ чўққилари қўйнидаги ҳар бир қишлоқ ўзига хос табиат гўзалликларига эга. 
Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ЎзАга тақдим этган мазкур суратларда тумандаги Тўда қишлоғининг шу кунлардаги табиат манзаралари акс этган. 

 

Бу қишлоққа туташ Бойсун тоғ тизмалари чўққисини ёз чилласида ҳам тарк этмайдиган оппоқ қор ҳудуд гўзаллигига янада фусункорлик бахш этиб турар эди. Бу йил қиш фаслида ёғингарчилик нисбатан кам бўлиб, ёзнинг иссиқ келгани чўққилардаги қорни эрта эритиб юборди. Бироқ, табиат инъом этган яшил бойликлар ўз тароватини йўқотмади. 

 

Мабодо бу суратлар сизни саёҳат учун Тўда тарафларга чорлаб қолса айтиб қўяй, мафтункор Тўда қишлоғига Дарбанддан ўтгач, Бойсун шаҳарчасига етмасдан чап қўл тарафдаги тоғлар қўйнига йўл оласиз. Баланд тоғ чўққилари, қишлоқ ва унинг гўзал манзаралари катта йўл бўйидан шундоқ кўзга ташланиб туради. Қишлоқ одамлари ҳам гўзал табиатга мос очиқ кўнгил, дилкаш ва меҳмондўст. Миллий ҳунармандлик ва санъатга меҳри баланд. Муздеккина зилол булоқ сувлари оромбахш. 

 

Агар йўлингиз тушиб Сурхондарё тарафларга келсангиз, албатта фусункор Тўда қишлоғига ҳам келинг. Буюк табиат инъом этган гўзал манзаралари ва инсонга хуш ёқадиган салқин ҳавосидан баҳра олиб, турли шифобахш гиёҳлар ифорини туйинг.

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Нуратинский питомник горных козлов
Был в сети: 27.04 21:05
Все мероприятие автора
Нуратинский питомник горных козлов
  • Электронная почта:
  • Номер телефона:
  • Адрес: Xorazm, Xiva
  • Ответственное лицо: Северцев – питомник
  • Страна: Узбекистан
  • Похожие мероприятие