Назад
Фарғона – Қадамжой – Шоҳимардон сайёҳлик йўналиши ташкил этилмоқда
Краткое описание

Қурбон ҳайити байрамидаги дам олиш кунларида Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи юртдошларимиз билан жуда гавжум бўлди.

Сўлим табиат қўйнида минглаб дам олувчилар ҳордиқ чиқарди. Айни кунларда бу манзилга саёҳат қилувчиларнинг сони янада кўпаймоқда. Фарғона вилоятида бу йил ички туризмни ривожлантириш мақсадида 1 миллион 100 мингдан зиёд, шунингдек, 300 минг нафардан ортиқ хорижлик сайёҳларни жалб этиш режалаштирилган. Айни жараёнда туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги туристик маршрутлар очиш, туризм объектлари “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш, тарихий-маданий, табиат ёдгорликлари бўйича қизиқарли ахборотномалар тайёрлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Шу кунларда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Фарғона – Қадамжой – Шоҳимардон сайёҳлик йўналиши ташкил этилмоқда. Бунда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари ҳамда қўшни Қирғизистоннинг Қадамжой туманидаги пурвиқор тоғлар, ўрмонлар, соя-салқин дам олиш масканлари бўйлаб 3, 5 ва 7 кунлик мароқли саёҳатлар уюштирилади.  

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда ушбу йўналишдаги ишлар хусусида маълумот берилди.  

– Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятга қарийб 600 минг нафар маҳаллий, 75 мингга яқин хорижлик сайёҳлар ташриф буюрди ва бу рақамлар Фарғонада туризм истиқболли соҳа эканлигидан далолат беради, – дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Аҳмедов. 

Пресс-тур давомида фарғоналик журналист ва блогерлар Шоҳимардон ҳамда Ёрдон қишлоқларидан сўнг Қадамжой тумани сўлим масканларида бўлиб, қирғиз миллий таомлари, қадрият, анъаналари билан яқиндан танишди. Қирғизистонда фаолият кўрсатаётган ҳамкасблари билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Нуратинский питомник горных козлов
Был в сети: 28.04 20:21
Все мероприятие автора
Нуратинский питомник горных козлов
  • Электронная почта:
  • Номер телефона:
  • Адрес: Xorazm, Xiva
  • Ответственное лицо: Северцев – питомник
  • Страна: Узбекистан
  • Похожие мероприятие