Назад
Давлат дастурига асосан Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларида реставрация ишлари бошланди
Краткое описание

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 110-сонли қарори ҳамда 2022 йил 4 мартдаги 32/1-1638-сонли манзилли рўйхатга асосан Бухоро вилоятидаги 25 та маданий мерос объектларида реставрация ва консервация ишларини олиб бориш белгиланган.

Бугунги кунда, вилоятдаги 8 та маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар бошланган бўлиб, Бухоро минтақавий реставрация марказининг малакали уста-реставраторлари томонидан реставрация, консервация, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 2-3 август кунлари Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланган Бухоро шаҳридаги “Арк” мажмуаси, “Абдуллахон”, “Абдулазизхон”, “Амир Олимхон” мадрасалари, “Масжиди Калон”, “Хўжа Калон” масжидлари, “Тўрақулбой уйи” – маданий мерос объектларида ҳамда Жондор туманидаги “Қизбиби” мажмуасида амалга оширилаётган асрашга доир ишлар бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Шунингдек, реставрация ишларини амалга ошириш режалаштирилган 12 та маданий мерос объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши билан келишиш жараёнида ҳамда 5 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

 

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасининг матбуот хизмати

 

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Нуратинский питомник горных козлов
Был в сети: 27.04 21:05
Все мероприятие автора
Нуратинский питомник горных козлов
  • Электронная почта:
  • Номер телефона:
  • Адрес: Xorazm, Xiva
  • Ответственное лицо: Северцев – питомник
  • Страна: Узбекистан
  • Похожие мероприятие