-
Нет Отзывов
-
В избранные
Дунёда канйонлар жуда кўп. Улар йиллар давомида тупроқ ва қояларнинг сув ва шамол туфайли емирилишидан ҳосил бўлади. Ажиб манзара кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади.
Канйонларнинг энг машҳури АҚШнинг Аризона штатидаги Гранд Канйон ҳисобланади. Қарийб 5 минг квадрат километр майдонни эгаллаган ушбу табиат мўъжизаси миллий паркка айлантирилган ва у ерга ҳар йили 5 миллион турист ташриф буюради.
Эроннинг Луристон вилоятида ҳам сайёҳларни жалб этувчи шундай канён бор.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган Қизил канйон ҳам тобора машҳур бўлиб бормоқда. У Бойсун шаҳридан бор-йўғи 3 км нарида жойлашган.
Бойсун канйони маҳобатли бўлмаса-да, ўзининг қизил туси, қояларнинг асрлар давомида синиб чўкиши ажиб манзара ҳосил қилган. Бойсун канйонида фақат баҳор ва кузги ёғинларда жилға ҳосил бўлади. Ёз ойларида жилға қурийди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебо Алимардонованинг айтишича, ушбу гўшани ҳам туристик масканга айлантириш устида иш олиб борилмоқда. Келгусида канйон узра ҳаво шарларида саёҳатлар уюштириш назарда тутилган.
Бойсунга йўлингиз тушганда канйон манзараларидан баҳра олишни унутманг. У шундоққина катта йўл ёқасида жойлашган.
kun.uz Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев