Назад
ҚАДИМИЙ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА САЁҲАТ
Краткое описание

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУРДА ОАВ ВАКИЛЛАРИ ВА ЖУРНАЛИСТУ БЛОГЕРЛАР МОЗИЙ БИЛАН ЮЗЛАШДИЛАР.  ИЖОДКОРЛАР ЎЗГАЧА ЗАВҚ БИЛАН ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР. “ХИВА ЛАНГАРИ" ФИЛЬМИНИНГ ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМ УЧРАШИБ, САМИМИЙ СУҲБАТЛАШДИЛАР.

Маълумки, инсоният цивилизациясининг энг кадимги марказларидан бир ҳисобланган Хоразм ўзининг қадимий қалъалари, асори-атиқалари, меъморчилик обидалари, 
3 минг йиллик тарихга эга бўлган деҳқончилик маданияти билан маълум ва машҳурдир.

Хоразмнинг милоддан аввалги IV-V асрларга оид қадимий қалъаларидан бири Қалъажиқ қалъаси бўлиб, қалъа Боғот туманининг маркази Боғот шаҳарчасидан 8 км жанубий-ғарбда, Қорақум этакларида жойлашган.

Қалъа деворлари қалинлиги 
5 метргача баландлиги 12-14 метргача келган. Ташқи девори уч қатламдан иборат бўлган. Қалъанинг (қалъа деворининг) тепасида қалъа мудофаасини бошкарувчи (комендант) учун махсус супача бўлган. 

Қалъа деворлари устида махсус ўқ узиш учун (камондан) тешиклар ҳозиргача сақланиб қолган. Қалъа тарихи, археологияси мукаммал ўрганилган эмас. 

Машҳур археолог олим Толстов, Ўзбекистон археология фанининг асосчиси, академик Я.Ғуломов ўтган асрнинг 90 йилларидан ҳозиргача Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори А.Бердимуратов каби қатор олимлар қалъа тарихини қисман бўлсада ўрганишга муносиб ҳисса қўшганлар. Мустақиллик туфайли пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб, Қалъажиқ қалъаси тарихини мукамал ўрганиш фурсати еелди, деб ҳисоблаймиз.

Қалъанинг яна бир характерли хусусияти шундан иборатки, қалъа жанубида жойлашган шифобаҳш хусусиятга эга табиий “Тузли кўл” Хоразм бренди, деб юритилади.

Тери касалликлари, бўғимлар ва таянч нуқталаридаги оғриклар билан, радикулит билан касалланган беморлар шўр сувга чўмилиб, тоза иссик кумга еўмилиб, 30-40 дақиқа давомида иссиқ қум ҳавосида ётиб шифо топиб келмокдалар. 

Шифокорларимиз яқинда яна бир янгиликни аниқладилар. Яъни “Тузли кўл” атрофида эрталаб ва шом пайтида 15-25 дақиқа юриб, ўша ҳаводан нафас олиш инсондаги қалқонсимон без, юқори нафас аъзоларидаги касалликларни даволаши маълум бўлди. Қалъа атрофи шифо излаб келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар июнь-август ойларида жуда гавжум бўлади. Баъзи кунларда юзлаб, минглаб кишилар қалъа атрофини тўлдириб юборадилар.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, ислоҳотлар натижасида Боғот туманида ҳам 2 нафар тадбиркор томонидан туризмнинг 17 хил, яъни миллий услубдаги уйлар, туяда Боғотдан Хивагача сайр қилиш, меҳмонхонада дам олиш, ресторанда овқатланиш, савдо пунктларида харид қилиш, камондан ўқ отиш, соғломлаштириш марказида даволаниш, концерт томошаларини томоша қилиш, ҳайвонот боғида сайир қилиш, кўлдан балиқ овлаш, болалар учун кўнгилочар атракционлар ташкил қилиш, катталар учун пляжлар ташкил қилиш, оилавий дам олиш учун виллалар ташкил қилиш йўналишлари бўйича туризм хизматлари йўлга қўйилмоқда, мавсумда туристлар оқимини 
225 мингтага, йил давомида 500 мингтагача қабул қилиш имконияти яратилмоқда. Бюджетга йиллик 800-1000 млн.сўм солиқ тушуми, 5 млн.АҚШ.доллари миқдорида хизматлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.
Жумладан, ушбу ишлар доирасида ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “Қалажиққалъа” қадимий мерос объект ҳудудида “Хумоюн туристик маскани” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1,4 гектар ер майдонида 
8 млрд.сўм. (шундан банк кредити: 890 млн.сўм) маблағ хисобидан “Маҳаллий ва хорижий туристлар учун туристик зона” ташкил қилинди.

Тадбиркорлар Отабек Хажиев ва Гулшан Отажоновалар томонидан чўлда барпо этилаётган шаҳарчада аҳолимиз бандлиги таъминланмоқда
 

Программа Мероприятие
Отзывы гостей
0
Нет отзывов
0 отзывов
Качество
Нет отзывов
Локация
Нет отзывов
Цена
Нет отзывов
Услуга
Нет отзывов
Нуратинский питомник горных козлов
Был в сети: 27.04 21:05
Все мероприятие автора
Нуратинский питомник горных козлов
  • Электронная почта:
  • Номер телефона:
  • Адрес: Xorazm, Xiva
  • Ответственное лицо: Северцев – питомник
  • Страна: Узбекистан
  • Похожие мероприятие