-
Нет Отзывов
-
В избранные
Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорида:
· Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича уларнинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.
· инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш муддатини 2023 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
· Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга ошириладиган оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси;
· Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади;
· Туристик ахборот маркази туристлар учун имкон қадар қулай жойда(шаҳар, марказлари, ёдгорликлар атрофида, транспорт бекатлари, чегара ўтказиш пунктлари ва ҳкз.) ташкил қилинади.
· Туристик ахброт марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади.
· Туристик ахборот марказлари ходимларининг чегара ўтказиш пунктларига кириб-чиқиши уларнинг ушбу ахборот марказида фаолият олиб боришини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади;
· Туристик ахборот марказини пиёдаларнинг ҳаракатланиши чекланган жойларда жойлаштириш таъқиқланади;